ИИВ ЙҲХББ: «Таксида йўловчи ташишга ҳали рухсат йўқ»
Такси ҳайдовчиларига йўловчи ташиш фаолиятини олиб боришга ҳали рухсат берилгани йўқ, улар фақат етказиб бериш хизматларини кўрсатиши мумкин, дея хабар берган ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
ЙПХ инспектори Акбар Ҳакимовнинг айтишича 30 апрель куни Тошкент шаҳрида Nexia русумли машина ҳайдовчиси тўхтатилганда унинг автомобилида йўловчи ҳам борлиги аниқланган. Ҳайдовчи етказиб бериш хизматларини кўрсатиш бўйича ҳужжатларга эга бўлган, бироқ салонда йўловчининг борлиги карантин қоидалари бузилганини англатади.
Видеода ҳайдовчи салондаги йигитнинг «мазаси бўлмагани» илтимос қилгани учун уни манзилига элтиб қўйишга рози бўлганини айтади. Йўловчи ҳам таксини «Яндекс» иловаси орқали чақиргани, ўзининг ишга бориб келишга ҳужжати борлиги, ҳайдовчидан илтимос қилиб, унинг машинасига ўтирганлигини тан олган.
Ваҳоланки, карантин қоидалари юмшатилиши сабаб, махсус комиссия қарори асосида йўловчи ташишга ҳам рухсат берилгани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter