ИИВ маҳбуснинг ўлими сабабини маълум қилди
Бироз аввал «Андижон турмаси»дан маҳкумнинг ўлиги чиқди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди» номли хабар эълон қилинганди.
ИИВ ЖИЭД ахборот хизмати ҳодиса юзасидан расмий ахборот берди.
Унда айтилишича, 21 март куни соат тахминан 15:00ларда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 3-сон тергов ҳибсхонасида маҳбус М.С. камерада бирга сақланаётган маҳбус У.Ж. билан ўзаро жанжал оқибатида бир-бирларига тан жароҳатини етказишган.
Натижада, маҳбус М.С. олинган жароҳатлар оқибатида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган, маҳбус У.Ж. муассасага қарашли касалхонада даволанмоқда.
Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter