Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИБ Xabar.uzда эълон қилинган суриштирувга расмий жавоб қайтарди

ИИБ Xabar.uzда эълон қилинган суриштирувга расмий жавоб қайтарди

Ёнғин содир бўлган ҳудуд.

Фото: Xabar.uz

Куни кеча нашримизда «Ғиждувондаги бозор нега ёниб кетди?» сарлавҳаси остида видеолавҳали суриштирув эълон қилинганди. 

Жорий йилнинг 7 январида Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин оқибатида мажмуасининг «Б» блокидаги савдо дўконларининг 960 квадрат метр майдони ёниб кетган. Икки қаватли мажмуа ичидаги 70 га яқин дўкон ва дўконлардаги жиҳозлар, озиқ-овқат, кийим-кечак ва парфюмерия буюмлари ёниб, зарарланганди. Ёнғин оқибатида кўплаб тадбиркор ва савдогарларнинг маҳсулотлари буткул ёниб кетган.

Мақолада айрим тадбиркорлар мажмуа ёниб кетишида бахтсиз ҳодиса омилини шубҳа остига олганди. 

Бухоро вилояти ИИБ мазкур мақола юзасидан расмий муносабат эълон қилди. 

Айтилишича, ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган, шунингдек, ёнғин келиб чиқиши юзасидан судга оид комиссион-техникавий ва судга оид кимёвий экспертизалар тайинланган. Бундан ташқари савдо мажмуасида электр ускуналар, қурилмалар ва шитларнинг қандай қурилгани юзасидан масъул ташкилотларга текширув тайинланди.

Бугунга қадар савдо мажмуаси раҳбари, тадбиркор ва назоратчилар гувоҳ сифатида жалб этилиб, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар сифатида эътироф этилган. 

Тергов натижалари бўйча ОАВга расмий маълумот берилиши айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг