Ҳиндистонлик талаба дунёдаги энг кичик чангютгични яратди
Ҳиндистонлик талаба, 23 ёшли Тапала Надамуни ўлчами бир сантиметрдан кичик чангютгич яратиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.
Мутахассисларнинг аниқлик киритишича, янги қурилманинг ўлчами — атиги 0,65 см, яъни 2022 йилда ўрнатилган аввалги рекорддан 0,2 см камдир.
Надамунинг айтишича, шу кичик қурилмани ясаш учун бир неча йил меҳнат қилган.
Жажжи қурилманинг ишлаш тамойили одатий чангютгичларники билан бир хил — электр токида ишлайди, ички салбий босим остида чиқиндиларни сўриб олади.
Митти чангютгич корпуси учун шарикли ручка ҳамда бошқа хил пластик ва металлар ишлатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter