Ҳиндистонлик келин-куёв сув остида тўй қилишди (видео)
Ҳиндистонлик келин-куёв тўйларини 18 метр чуқурликдаги сув остида ўтказишга қарор қилишди. Бу ҳақда хориж матбуотлари хабар берди.
Ченнайлик жуфтлик В Чиннадурай ва С Света душанба куни эрталаб Нилангкарай соҳиллари яқинида турмуш қуришди.
«Тўй анъаналарга мувофиқ, фақат сув остида ўтказилди. Биз эрталабки хайрли вақтда сувга шўнғидик, гулчамбарлар алмашдик ва руҳонийимизнинг кўрсатмасига биноан эрталаб соат 7:30 гача талини боғладик», — деди куёв Чиннадурай.
Светанинг айтишича, тўйдан атиги бир ой олдин сувга шўнғиш машғулотларига қатнаган.
«Ёнимизда саккиз нафар ғаввос бўлишига қарамай, мен ҳам, ота-онам ҳам роса хавотирландик. Бу ниҳоятда ҳаяжонли лаҳзалар эди», — дейди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter