Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда кўчки оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда кўчки оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Фото: «РИА Новости»

Ҳиндистон жанубий-ғарбида содир бўлган кўчки оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, кечадан бери давом этаётган кучли ёғингарчилик туфайли Керала штатининг турли ҳудудларида кўчкилар кузатиляпти.

«Айни пайтда биз Идукки округидаги кўчкиларда 16 кишининг, Малаппурамеда 6 кишининг, Ваянадеда эса бир кишининг ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотларга эгамиз», – дейилади маҳаллий матбуот тарқатган хабарларда.

Ноқулай об-ҳаво туфайли Кочин шаҳри аэропорти ёпиб қўйилган.

Синоптиклар яқин кунларда вазият ўнгланмаслигини маълум қилишган.

Ҳукумат қурбонлар сони ортишидан ташвишда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг