Ҳиндистонда 80 га яқин одам сохта ичимлик туфайли вафот этди
Ҳиндистоннинг Бихар штатида бир неча кун ичида 80 га яқин одам сохта спиртли ичимлик туфайли вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий WИОН телеканали хабар бермоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, улар қалбаки спиртли ичимликлар ичишган. Энг кўп ўлим ҳолатлари Саран туманида қайд этилган, у ерда 74 киши, қўшни Сиван туманида — яна олти киши, Бегусаройда — яна икки киши.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссия Биҳар ҳукумати ва штат полицияси бошлиғига фожиа муносабати билан билдиришномалар юборган.
Сиван округи судьясининг айтишича, ҳукумат ўлим бўйича тергов бошлаган. «Шунингдек, биз спиртли ичимликлар сотиш ва сотиб олиш билан шуғулланганларни қўлга олиш учун ҳудудда қидирув ишларини олиб бормоқдамиз», деди у.
2016 йилда Биҳар ҳукумати спиртли ичимликларни сотиш ва истеъмол қилишни тақиқлаган. Спиртли ичимликлар контрабандаси мунтазам ошиб бораётгани учун мухолифат партиялари ҳукмрон партияни бундай сиёсат учун танқид қилмоқда. Улар, шунингдек, мавжуд алкоголь қонунини бекор қилишни талаб қилмоқдалар. Шу билан бирга, давлат ҳалок бўлганларнинг оилаларига товон тўлаши керак, аммо Бихар штати бош вазири Нитиш Кумар қалбаки спиртли ичимликлардан вафот этганларга товон тўланмаслигини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter