Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон товон пули тўлайдиган бўлди

Ҳиндистон товон пули тўлайдиган бўлди

Фото: «BBC-News»

Ҳиндистон ҳукумати COVID-19 туфайли ҳар бир ўлим учун 50 минг рупий (674 доллар) миқдорида товон пули тўлайди. Бу ҳақда BBC-News хабар бермоқда.

Энди коронавирусдан вафот этганларнинг қариндошлари ариза топширилгандан кейин бир ой ичида тўловни олишлари мумкин. У турли хайрия дастурлари бўйича ҳукумат томонидан белгиланган миқдордан ортиқ бўлади.

Бундай ёрдам Ҳиндистон фуқаролари учун Олий суд қароридан сўнг қўлга киритилди. Маъмурият яқинларини йўқотган ҳар бир киши Ҳиндистоннинг табиий офат оқибатларини бартараф этиш тўғрисидаги қонунларига мувофиқ компенсация олиш ҳуқуқига эга эканлигини тан олди.

Ҳозирги вақтда Ҳиндистонда COVID-19 туфайли 447 мингдан ортиқ ўлим расман қайд этилган. Бироқ, мутахассисларнинг фикрича, пандемия туфайли 10 баробар ортиқ одам ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Тадқиқотчилар ўлим даражасининг ҳаддан ташқари кўплигини ўрганиб чиқиб, турли хулосаларга келишди.

Тўловларни тўлашга мажбур бўлган Ҳиндистон штатлари ҳукуматлари бу субъектлар бюджетига жиддий зарба бўлишини айтмоқда. Улар федерал ҳукуматни харажатларни ўз зиммасига олишга ва давлат бюджетидан маблағ ажратишга чақирмоқда.

Июль ойида Ҳиндистонда коронавирус пандемияси пайтида вафот этганлар сони расмий маълумотлардан ўн баравар кўп бўлиши мумкинлиги маълум бўлди. AҚШнинг глобал тараққиёт маркази тадқиқотчилари маълумотларига кўра, 2020 йил январидан 2021 йил июнигача Ҳиндистонда одатдагидан 3-4,7 миллион кўпроқ одам оламдан ўтган. Ўлимларнинг аксарияти коронавирус инфекцияси туфайли содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Ҳисоботда қайд этилишича, COVID-19 асоратлари қурбонлари сони аниқ эмас, лекин улар эълон қилинган маълумотлардан юқори.

Ўз навбатида марказий ҳукумат ўлим даражасини атайлаб камайтириб кўрсатишга алоқаси йўқлиги айтилди.

«Aгар ҳисобот камайтириб кўрсатилган бўлса, бу ҳукумат эмас, балки штатлар зиммасида. Биз фақат штатлардан маълумотларни йиғамиз ва эълон қиламиз», — деди соғлиқни сақлаш ва оилавий фаровонлик вазири Мансух Мандавия.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг