Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон бош вазири Модининг саҳифаси хакерлар ҳужумига учради

Ҳиндистон бош вазири Модининг саҳифаси хакерлар ҳужумига учради

Фото: Xabar.uz

Хакерлар Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Twitterдаги саҳифасини бузиб киришди. Бу ҳақда бош вазир идораси расмийларига асосланиб Lenta маълум қилди.

Ҳиндистон бош вазирининг вакиллари воқеа қачон содир бўлганига аниқлик киритмаган, бироқ ҳужумчилар саҳифани «жуда қисқа вақт давомида» назорат қилгани ҳақида хабар беришган.

«Twitter» идораси бундан хабардор этилди ва саҳифа дарҳол ҳимояланди», — дейилади хабарда. Бош вазир идораси, шунингдек, саҳифани бузиб кирилган вақт давомида эълон қилинган «ҳар қандай твитларга эътибор бермаслик кераклигини» айтган.

Twitter маълумот олинганидан сўнг дарҳол аккаунт устидан назоратни тиклаш учун барча зарур чораларни кўрганини маълум қилган. Модининг саҳифасини бузиш пайтида Ҳиндистон расман биткоинга қонуний тўлов воситаси мақомини бергани ҳақида твит эълон қилинган.

Шунингдек, мамлакат криптовалюта сотиб олгани ва уни фуқаролар орасида тарқатилиши айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг