Ҳарорат кўтарилиши 250 миллион йилдан кейин Ерда ҳаёт тугашига олиб келадими?
Бристол университети олимлари динозаврлардан кейин энг катта навбатдаги оммавий йўқ бўлиб кетиш 250 миллион йил ичида содир бўлишини башорат қилмоқдалар. Бу катастрофа деярли барча сутэмизувчиларни йўқ қиладиган ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли юзага келиши мумкинлиги Nature Geoscience журналида чоп этилди, деб хабар бермоқда gazeta.ru нашри.
Муаллифлар узоқ келажакнинг суперкомпьютерли иқлим моделларини яратдилар. Улар қуёш фаоллиги ошиши билан ҳарорат кўтарилишини кўрсатдилар. Бундан ташқари, Ер қитъалари бирлашиб, суперконтинентни ҳосил қилади. Тектоник қурғоқчилик жараёни вулқонларнинг тез-тез отилиши ва атмосферага карбонат ангидриднинг катта эмиссиясига олиб келади, бу эса сайёрани янада иситади.
Олимларнинг таъкидлашича, техноген иқлим ўзгариши ва глобал исиш баъзи ҳудудларда турмуш шароитини ёмонлаштириши мумкин бўлса-да, сайёра асосан яшаш учун яроқли бўлиб қолади. Омон қолишга таъсир қилувчи асосий омил қитъаларнинг бирлашиши бўлади: кейин ернинг 8% дан 16% гача сутэмизувчилар учун мос бўлиб қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter