Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар Ер қобиғида қанча сув захираси борлигини тахмин қилдилар

Олимлар Ер қобиғида қанча сув захираси борлигини тахмин қилдилар

Фото: Xabar.uz

Канадалик олимлар ер қобиғида сув захираларининг тахминий миқдорини аниқладилар. Ҳисоб-китобларга кўра, сайёрамиз остидаги сув миқдори 43,9 миллион куб километрни ташкил қилади. Бу Ернинг барча музликларида кўпроқ сув ресурслари жамланганда ҳам кўпроқдир. Geophysical Research Letters илмий журналида чоп этилди.

Таққослаш учун, Антарктида музларида 27 миллион куб километр, Гренландия музликларида эса 3 миллион куб километр сув бор. Ер музликларининг қолган қисмидаги миқдор 158 минг куб километрни ташкил этади.

Аввалги тадқиқотларга кўра, ер қобиғининг юқори қатламларида ер ости сувлари кўринишидаги 22,6 миллион куб километр сув ресурслари мавжудлиги айтилганди.

Янги тадқиқот нафақат ғоваклиги паст бўлган кристалли жинсларни, масалан, гранитни, балки кўпроқ ғовакли чўкинди жинсларни ҳам таҳлил қилиш орқали бу тахминни икки баробарга оширади.

Саёз ер ости сувли қатламлари, асосан, чучук, ичимлик ва суғориш учун ишлатилади. Бундан фарқли ўлароқ, чуқур ер ости сувлари шўр бўлиб, осонгина айлана олмайди ёки ер юзасига оқиб чиқа олмайди, бу эса уни сайёрамизнинг қолган сувларидан ажратиб қўяди, дейди тадқиқот муаллифлари.

Олимларнинг аниқлик киритишича, океанлар Ердаги энг катта сув манбаи бўлиб қолмоқда, уларда 1,3 миллиард куб километр сув бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг