Ҳар сешанба «Тадбиркорлик билан шуғулланиш ва бандлик куни» деб эълон қилинди
Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят «Тадбиркор аёл» уюшмаси, вилоят Микрокредит банк бошқармаси ҳамкорлигида «Ўз бизнесингни бошла» шиори остида кўргазмали семинар тренинги ўтказилди. Унда тадбиркорликни йўлга қўйган тажрибага эга тадбиркор аёллар ҳам таклиф этилди ва улар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилди.
Семинарда 90 нафар коллеж битирувчи қизлари, 10 нафар тадбиркор аёл ҳамда Микрокредит банк вакиллари иштирок этди.
Семинардаги маҳорат дарслари жараёнида 4-5 нафар тадбиркор аёлларимизга шу ернинг ўзидаёқ 4 нафардан, жами 18 нафар коллеж битирувчи қизлар бириктирилиб, «Устоз-шогирд» анъанасига кўра шогирд этиб тайинланди, уларнинг манзилли рўйхатлари шакллантирилди ва назоратга олинди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳар ҳафталик иш режасига биноан, сешанба куни «Тадбиркорлик билан шуғулланиш ва бандлик куни» деб эълон қилинди. «Бизнес клуби» томонидан ҳар ойда икки марта шу куни ўқув семинарлар ва мастер-класслар ўтказилиши режалаштириб олинди.
Семинар савол-жавоблар асосида интерфаол усуллардан фойданган ҳолда юқори савияда ўтказилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter