Ҳар бир ҳудудда камида биттадан нодавлат ОТМ очилади
2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан нодавлат олий таълим ташкилоти ташкил қилинади.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов маълум қилди.
Таъкидланишича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган мазкур янгилик олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Олий таълим муассасаларининг миллий рейтингида сўнгги 5 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter