Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ҲАМАСнинг муҳим одами ал-Бардавил ўлдирилди

ҲАМАСнинг муҳим одами ал-Бардавил ўлдирилди

Ғазодаги ҳаво ҳужумида ҲАМАС ҳаракатининг юқори мартабали расмийси ҳалок бўлди. 

 Ҳамас сиёсий бюроси аъзоси Салоҳ ал-Бардавил Исроилнинг Ғазо секторидаги Хон Юнис шаҳрига уюштирган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди, деди якшанба куни эрталаб Ҳамас вакили BBC нашрига. 

 Бардавил таниқли шахс эди ва тез-тез маҳаллий оммавий ахборот воситаларида пайдо бўларди. 

 Маҳаллий аҳолининг айтишича, Бардавилнинг рафиқаси ҳам вафот этган. Reuters агентлигининг хабар беришича, улар намоз ўқиётган чодирга Исроил ракетаси келиб тушган. Исроил расмийлари ҳозирча бу хабарга изоҳ бермаган. 

 Исроил ҳарбийлари сешанба куни Ҳамасни Қатар, Миср ва АҚШ воситачилигида 19 январьда тузилган ўт очишни тўхтатиш келишувини бузганликда айблаб, Ғазо секторига кучли зарбаларни қайта бошлади. Ҳамас айбловларни рад этади. 

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида 32 фаластинлик анклавнинг турли қисмларида ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг