Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроилнинг Ғазога берган охирги зарбаларида 39 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазога берган охирги зарбаларида 39 киши ҳалок бўлди

Исроил Қуролли кучлари (ЦАХАЛ) томонидан Ғазо секторига уюштирилган сўнгги ҳаво зарбалари натижасида камида 39 киши ҳалок бўлди. 

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 2025 йил 18 мартдан буён давом этаётган ҳарбий операциялар натижасида анклавда ҳалок бўлганлар сони 2 300 нафардан ошган, жароҳат олганлар эса 6 000 нафардан кўпроқни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, Исроил томони 18 март куни “ҲАМАС Америка томони таклиф қилган ўт очишни тўхтатиш ва гаровдаги шахсларни озод қилиш бўйича режани рад этгани”ни асос қилиб, ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаган.

Айни вақтда минтақадаги гуманитар вазият жиддий равишда ёмонлашиб бормоқда. Халқаро ташкилотлар тинч аҳоли қурбонлари сони ортиб бораётганини таъкидлаб, зудлик билан отишмаларни тўхтатишга чақирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг