Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп: «Эрон бу қирғинни тўхтатиши учун ҳали вақти бор»

Трамп: «Эрон бу қирғинни тўхтатиши учун ҳали вақти бор»

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Исроилнинг Эронга ҳужумларига изоҳ берди.

«Мен Эронга навбатма-навбат битим тузиш имкониятини бердим. Аммо улар қанчалик уринишмасин, буни уддалай олишмади. Айрим Эрон тарафдорлари бу масалага ҳазилдек қарашди, бироқ улар ўзларини нималар кутаётганини билишмасди. Уларнинг ҳаммаси жон таслим қилди ва бундан баттар бўлиши ҳам мумкин.Кўплаб ўлимлар ва вайронагарчиликлар аллақачон содир бўлган, аммо бу қирғинга чек қўйиш учун ҳали вақт бор», ‒ деб ёзди Трамп ва кейинги «режалаштирилган ҳужумлар янада шафқатсиз бўлишини» қўшимча қилди.

«Эрон келишув тузиб, бир пайтлар Эрон империяси деб аталган давлатни сақлаб қолиши керак», - дея қўшимча қилди Трамп.

Трамп аввалроқ АҚШ Исроилнинг Эронга зарба бериш режаларидан хабардор бўлгани, бироқ операцияда бевосита иштирок этмаганини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг