Ҳаж мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди
Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2023 йил 4 июндан бошланади. Ўзбекистондан Саудия Арабистонига шу йил 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади.
Ўтган йилларда зиёратчиларимиз Республиканинг 7 та ҳудудий аэропортларидан кузатилган бўлса, бу йил янада қулайлик яратиш мақсадида, ўлкамизнинг 10 та ҳудудий аэропортларидан – Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter