Ҳабиб Нурмагомедов рақибини «ухлатиб» қўйди ва рингда йиғлади (видео)
Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да UFC 254 мусобақасининг асосий жанги Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасида кечди.
Биринчи раунд зарбалар алмашинувида кечган бўлса, иккинчи раундда россиялик жангчи ўзининг асосий қуролини ишга солди ва америкалик рақибини оёқлари билан бўғиш услубида ушлаб, уни «ухлатиб» қўйди. Шу тарзда жанг муддатидан олдин якунланди.
— UFC (@ufc) October 24, 2020
Ғалабасидан сўнг Ҳабиб рингда ўзини кўз ёшлардан тия олмади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июлида Москвадаги шифохоналардан бирида Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов вафот этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter