Ғорда қолиб кетган болалардан 4 нафари қутқарилди
Тайланд шимолидаги Тхам Луанг ғорини томоша қилиш учун борган 12 боладан 4 нафари икки ҳафтадан кейин эсон-омон қутқарилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Болалар Тхам Луанг ғорига 25 яшар мураббийи билан биргаликда боришган эди.
Қутқарилганлардан икки нафари ғордан 60 километр узоқликдаги Чианграй шаҳри шифохонасига ётқизилди. Қолган икки нафари ҳам шифохонага жўнатилаяпти.
12 бола ва уларнинг мураббийи шу йил 23 июнь куни ғойиб бўлган эди. Улар 8 километрли Тхам Луанг ғорига бир тешикдан кириб, кейин йўқолиб қолишган.
10 кундан бери қидирув ишлари давом этаётган эди. Болалар ва мураббий бугун соғ-омон топилди. Лекин улар очлик туфайли ҳолдан тойишган.
Айни пайтда қутқарувчилар уларни ғордан олиб чиқиш билан шуғулланишаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter