Испан аёли салкам икки йил ғорда ёлғиз яшади (фото)
50 ёшли испаниялик спортчи Беатрис Фламини ғорда 500 кун бўлиб, жаҳон рекордини янгилади.
CNN хабарига кўра, спортчи 2021 йилнинг 20 ноябрида, 48 ёшида ғорга кириб кетган.
Гранада провинциясидаги ғорда, 70 метр чуқурликда у ёлғизликда икки туғилган кунини нишонлади.
Фламини ер остида жисмоний тарбия, чизиш ва жун шляпалар тўқиш билан шуғулланган. Бу вақт ичида у 60 та китоб ўқиди ва 1000 литр сув ичди.
Спортчининг сўзларига кўра, дастлаб у вақтни ҳисобга олишга уринган, бироқ 65-кунида у ҳисоблашни тўхтатган. Бу вақт давомида уни бир гуруҳ психологлар, тадқиқотчилар, ғорчилар кузатиб, ижтимоий изоляция ва ориентация вақтга, мия фаолиятига ва уйқуга қандай таъсир қилишини тушунишга ҳаракат қилишган.
14 апрель куни спортчининг ер остига тушганига роппа-роса 500 кун ўтди. Шундай қилиб, у ғорда энг узоқ вақт қолиш бўйича жаҳон рекордини янгилади. Бироқ, Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари ғорда ихтиёрий бўлиш бўйича алоҳида рекорд бор-йўқлигини ва Фламини уни янгилаганини тасдиқламади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter