Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испания Исроил компанияси билан йирик келишувни бекор қилди

Испания Исроил компанияси билан йирик келишувни бекор қилди

Испания бош вазири Педро Санчес.

Фото: Reuters.

Испания Исроилнинг Ғазо секторидаги урушига норозилик сифатида Исроил компаниясидан 15,3 миллион дона ўқ-дорилар буюртмасини бекор қилди.

Бироқ ҳукуматнинг бу ҳаракати Испания фуқаролик гвардиясини ўқ-дорисиз қолдиради, деб ёзади The Guardian. 

Педро Санчес бошчилигидаги Испания ҳукумати 2023 йил октябр ойида Исроилнинг Ғазо секторида бошланган ҳарбий амалиётига жавобан ушбу давлат билан қурол-яроғ сотиш бўйича ҳар қандай келишувдан бош тортган эди. Бироқ, бир йил ўтгач, Испания Ички ишлар вазирлиги ниҳоят Исроилнинг IMI Systems компанияси билан 15,3 миллион дона 9 миллиметрли снарядларни етказиб бериш бўйича шартнома тузди.

Бир неча кундан кейин ОАВ бу ҳақда хабар топди ва Ички ишлар вазирлиги келишувни бекор қилишга ваъда берди. 

Шунга қарамай, 23 апрел куни Ички ишлар вазирлиги ушбу шартномани бажариш истаги борлигини эълон қилган. Вазирлик далил сифатида шартномани бундай кеч босқичда бекор қилиш Исроил томони сўраган тўлиқ суммани (6,6 миллион евро) тўлашига олиб келишини, Испания эса ҳеч қандай қурол олмаслиги билан изоҳлади. Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлигининг таъкидлашича, таъминотнинг узилиши фуқаролик гвардиясининг мамлакатда қонун ва тартибни сақлаш қобилиятига салбий таъсир қилади. 

Ички ишлар вазирлигининг баёноти Йоланда Диаснинг сўл қанот Сумар партиясининг шиддатли норозилигига сабаб бўлди ва улар Исроилдан ўқ-дориларни сотиб олиш режасини мамлакат ҳукумати ичидаги келишувларни “қўпол равишда бузиш” эканлигини айтди. Бугун, 24 апрель куни Санчес ва Диас вакиллари шартнома охир-оқибат бир томонлама бекор қилинишини маълум қилишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг