Полициячи каламушлар билан тирикчилик қиляпти
Тайланднинг Пхаяу провинцияси полициячиси бамбук каламушлари туфайли бойиб кетди. Уларни ўзи боқиб катта қилди ва яхши пулга сотди. Бу ҳақда «AsiaOne» хабар берди.
Икки йил олдин Сомбун Нантапит бамбук каламушларига бўлган эҳтиёжнинг ортганини пайқаб қолди — мушук катталигидаги Осиё кемирувчилари уй ҳайвони сифатида боқилади. У полиция маошига қўшимча сифатида пул ишлаб топиш учун бу жониворларни кўпайтириб, хоҳловчиларга сотишга қарор қилди.
Ўшандан буён Нантапит ўттизга яқин бамбук каламушини боқиб катта қилди. Унинг айтишича, ҳар бир жуфт боласи 3-4 минг батга (1-1,2 млн сўм атрофида) баҳоланади. Катталарини эса кўпайтириш учун 10 — 15 минг батга (3-5 млн сўм атрофида) сотиб олишади.
Кичик бамбук каламушлари Ҳимолайдан Бангладешгача, Мьянма, Тайланд ва Лаосдан Вьетнам шимолигача учрайди. Уларнинг узунлиги 25 сантиметргача етади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter