Ҳиндистонда полициячи тўрт нафар ҳамкасбини отиб ташлади
Ҳиндистон марказий захира полицияси зобити Ритеш Ранжан душанбага ўтар кечаси ўзининг етти нафар ҳамкасбига AК-47 дан ўқ узган. Бу ҳақда The Hindu нашри хабар бермоқда.
Ҳодиса Сукма туманидаги Лингалапалли қишлоғида содир бўлган. Ранжан тўрт нафар ҳамкасбини отиб ўлдирган, яна уч нафари яраланган ва давлат шифохонасига етказилган. Отишманинг аниқ сабаблари аниқланмаган, тергов давом этмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тахминига кўра, полициячи руҳий стрессдан азият чеккан.
«Эмоциональ стресс психологик дисбалансни келтириб чиқарган ва констебль Ритеш Ранжан ғазабланган ҳолда ҳамкасбларига қарата ўт очган», — деди Марказий захира полицияси вакили.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter