Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғофур Раҳимов AIBA президентлиги ваколатини тўлиқ топширди

Ғофур Раҳимов  AIBA президентлиги ваколатини тўлиқ топширди

Фото:«Gazeta.uz»

Халқаро бокс уюшмасининг (AIBA) раҳбари,  Ғофур Раҳимовнинг ташкилот раҳбарлиги ваколатини топширгани бўйича баёноти элон қилинди. 

Раҳимов ўз баёнотида ташкилотнинг энг муҳим даврида бошқариш имконини бергани учун барчага ташаккур билдирган. 

У Ўтган йилнинг 3 ноябрида Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA)нинг Конгрессида 2022 йилгача AIBA президенти этиб сайланганди.

Орадан бир неча ой ўтиб, Ғофур Раҳимов истеъфо берганини маълум қилди. AIBA расмий сайтида эълон қилинган баёнотда у сўнгги вақтларда унга нисбатан уйдирма, сиёсий босимлар ва туҳматлар ёғилаётганини, ўзини ҳеч қачон бокс ривожидан устун қўймаслигини, шу сабаб лавозимдан кетаётганини айтган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг