Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғофур Раҳимов ҳомийлигида ихтисослашган мактаб қурилди

Ғофур Раҳимов ҳомийлигида ихтисослашган мактаб қурилди

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Бугун 30 август куни янги 2021-2022 ўқув йили олдидан яна бир таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ҳомийлик маблағи ҳисобидан қурилган Республикадаги илк STEM фанларига ихтисослашган мактаб Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида қад ростлади.

Очилиш маросимдан олдин мактабни тўлиқ қуриб ва жиҳозлаб берган ҳомий тадбиркор Ғофур Раҳимов ҳамда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан рамзий маънода кўчатлар экилди.

«Қувонарли жиҳати, вилоятда мактабларнинг шаклини ўзгартириш учун саховатли тадбиркорлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бугун мана шундай тадбиркорлардан бири Ғофур Раҳимов маблағлари эвазига 45-мактабнинг эски биноси ўрнида замонавий таълим маскани қад ростлади. Мактабда ўқувчиларнинг замонавий таълим олиши учун барча имкониятлар мавжуд. 600 ўринга мўлжаллаб қурилган таълим муассасасида 634 нафар ўқувчига 43 нафар педагог таълим беради. Мактаб энг замонавий жиҳозлар ва сўнгги ахборот технологиялари билан жиҳозланган. STEM фанларига ихтисослашган таянч мактабида математика, чет тили, ахборот технология ва кимё-биология фанлари чуқурлаштирган ҳолда ўқитилади.

Ҳомийлик асосида тўлиқ жиҳозланиб, қуриб берилган мактаб Қуйичирчиқ аҳолиси, шу билан бирга ёшлар учун Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги байрамига муносиб совға бўлди», дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг