Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғофур Раҳимов AIBA президентлигини муддатидан аввал тарк этади!

Ғофур Раҳимов AIBA президентлигини муддатидан аввал тарк этади!

Ўтган йилнинг 3 ноябрида Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA)нинг Конгресси ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти этиб сайланганди.

Орадан бир неча ой ўтиб, Ғофур Раҳимов истеъфо берганини маълум қилди. AIBA расмий сайтида эълон қилинган баёнотда у сўнгги вақтларда унга нисбатан уйдирма, сиёсий босимлар ва туҳматлар ёғилаётганини, ўзини ҳеч қачон бокс ривожидан устун қўймаслигини, шу сабаб лавозимдан кетаётганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Ғофур Раҳимовнинг AIBA президенти этиб сайланиши сабаб Халқаро олимпия қўмитаси боксни олимпия спорт турларидан чиқариш, AIBAни профессионал ассоциация сифатида тан олмаслик чораларини қўллаш билан таҳдид қилиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг