Глобал авиақатновлар қачон тикланиши ёки энди ҳеч қачон олдингидек бўлмаслиги ҳақида — эксперт фикри
Халқаро авиақатновлар секин тикланишда давом этади, бироқ 2021 йилнинг ёз фасли бошларига бориб, коронавирус пандемиясигача бўлган даражасининг 70-80 фоизига етади. «Saxo Bank» (Дания) инвестициялар бўйича директори Стин Якобсен шундай фикрда.
«Парвозларнинг секин тикланиши 2021 йил биринчи чорагидан бошланиб, ўйлашимча, 2021 йил ёзи бошларида пандемиядан аввалги даражасининг 70-80 фоизига етади», — деди Якобсен.
Эксперт парвозлар хусусияти ўзгаришига ҳам урғу берди: бундан буён иш юзасидан сафар парвозлари камайиб, одамлар кўпроқ дам олиш ва саёҳатлар учун самолётлардан фойдалана бошлашади.
«Уйда ўтириб ишлаш одатий ҳолатга айланади ва дунёни ўзгартиради: одамлар ҳар куни офисга боришларига, бир шаҳардан иккинчисига қатнашларига ҳожат қолмайди. Қатор компаниялар энди ҳеч қачон олдинги иш тарзига қайтмасликларини маълум қилишди. Бу ўзгартириб бўлмас тренд», — таъкидлади даниялик эксперт.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter