Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида aвиақатновлар кенгаймоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида aвиақатновлар кенгаймоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси Авиация маъмуриятларининг жорий йил май ойидаги келишувига мувофиқ икки давлат ўртасида янги мунтазам авиақатновлар ташкил этилди.

Жумладан, Самарқанд – Олмаота ва Туркистон – Тошкент мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди.

Самарқанд – Олмаота – Самарқанд йўналишида «Uzbekistan Airways» ва «Air Astana» авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан ҳафтасига 2 маротабадан қатнов амалга оширилади.

Туркистон – Тошкент – Туркистон йўналишида «Air Astana» авиакомпанияси таркибига кирувчи «Fly Arystan» авиакомпанияси томонидан ҳафтасига 2 маротаба қатнов бажарилади.

Икки давлат ўртасида мунтазам авиақатновлар тиклангандан буён санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя қилган ҳолда «Uzbekistan Airways» ва «Air Astana» авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан Тошкент – Олмаота йўналишида ҳафтасига 7 маротабадан, Тошкент – Нур-Султон йўналишида эса ҳафтасига 3 маротабадан мунтазам йўловчи қатновлари бажарилмоқда.

Шунингдек, «Uzbekistan Airways» ва «SCAT Airlines» авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан «Урганч – Ақтау – Урганч» (ҳафтасига 2 марта) йўналишида ҳамда «SCAT Airlines» авиакомпанияси томонидан «Ақтау – Нукус – Ақтау» (ҳафтасига 1 марта) йўналишида мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг