Эртадан айрим маҳаллий темирйўл ва авиақатновлар тикланади
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ жорий йил 15 августдан маҳаллий йўналишларда поездлар ҳаракатини босқичма-босқич қайта тиклайди.
Хабарда айтилишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» поездлари Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Тошкент йўналишида 2 та, Тошкент – Самарқанд – Қарши – Тошкент йўналишида 1 та, шунингдек, Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида 2 та йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.
Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилиши мумкин.
Маҳаллий йўналишларда авиа қатновларни тиклаш жараёни ҳам босқичма-босқич амалга оширилади. Хусусан, «Uzbekistan airways» авиакомпанияси томонидан 15 август санасидан эътиборан Тошкент – Нукус – Тошкент, Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида ҳафтасига уч маротабадан, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида эса ҳафтасига икки маротабадан парвозларни амалга ошириш бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter