Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Деҳли вокзалидаги тиқилинчда 18 киши ҳалок бўлди

Деҳли вокзалидаги тиқилинчда 18 киши ҳалок бўлди

Фото: NDTV

Ҳиндистон пойтахти Деҳли темирйўл вокзалида юз берган тиқилинчда 18 киши ҳалок бўлди: уларнинг 11 нафари аёллар, беш нафари болалар. Бу ҳақда NDTV хабар берди.

Бундан ташқари, жароҳатланганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Бахтсиз ҳодисага бир нечта омил сабаб бўлган: воқеа юз берган шанба куни диний байрам муносабати билан тумонат одам йўлга чиққан, қолаверса, ўша куни иккита поезд кеч келган, оқибатда вокзалда ҳаддан зиёд кўп йўловчи тўпланиб қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг