Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германияга ишга юбораман деб 11 450 долларга чув туширди

Германияга ишга юбораман деб 11 450 долларга чув туширди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. 

Унда фуқаро М.Қ. 2019 йилнинг октябрь ойига қадар туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ишлаган даврида, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 3 нафар фуқарони Германия давлатида олий маълумот талаб этилмайдиган енгил ишга юбориш эвазига уларнинг жами 11 450 АҚШ долларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг