Германияда суғурилган тиш узунлиги бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди
Германиянинг Оффенбах шаҳрида стоматолог Макс Лукас узунлиги 3,7 сантиметр келадиган тишни олиб ташлаб, жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.
Тишни олиб ташлаш бўйича операция 2018 йилдаёқ амалга оширилганди. Бемор юқори жағи оғриётганидан шикоят қилган. Рентгендаги расм тишлардан бири аномал узунликдаги илдизга эга эканлигини кўрсатган. Тишни олиб ташлагандан сўнг унинг ҳажми расмдагидан кўра анча каттароқ эканлиги маълум бўлди.
Лукас натижани Гиннесснинг рекорд китобига қайд этиш учун ҳужжат тўплашга ўзиям бир йил югурди.
Олдирилган энг тиш узунлиги бўйича аввалги рекорд 2017 йил Ҳиндистонда ўрнатилганди. Унинг узунлиги 3,67 сантиметрни ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter