«Газ заправка»да Hyundai ёниб кетди
Бугун, 2 март куни соат 13:32 да Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар «Қўрғон» МФЙ А-373 автомагистраль йўлида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси ҳудудида «HYUNDAI» русумли автомобилда ёнғин юзага келган.
Шунга кўра 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:38 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:41да ўраб олинган ва соат 13:44 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида автомобилнинг мотор ва салон қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter