Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Газ таъминоти бўлими бош муҳандиси пора билан қўлга тушди

Газ таъминоти бўлими бош муҳандиси пора билан қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «Chust tumangaz» газ таъминоти бўлими бош муҳандиси О.С. фуқаро А.Н.нинг хонадонига газ ҳисоблагич ўрнатиб бериши ва ҳисоблагичсиз табиий газдан фойдаланганлиги учун жами 3,7 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, О.С. томонидан ушбу пулларни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг