Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мансабдор номидан пора ундириш тиббиёт ходимига қимматга тушди

Мансабдор номидан пора ундириш тиббиёт ходимига қимматга тушди

Бухорода фуқарони шифокорликка ишга жойлаштириш эвазига бошқа бир мансабдор номидан пора ундирган шахс ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди, дея маълум қилмоқда «Xabar.uz» мухбири.

Таъкидланишича, Бухоро шаҳрида яшовчи 39 ёшли иш ва ўқиш тажрибасига эга Ф.Р.  44 ёшли тиббиёт ходими Н.Л.га ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилган. Н.Л. ушбу вазиятдан шахсий манфаат кўзлаб, ўзининг таниши бўлган ССВ Ички аудит ва молиявий назорат хизматининг вилоят бўйича бошлиғи Ю.И. орқали Ф.Р.ни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига шифокор вазифасига ишга киритишни ваъда қилган. Ва хизмати эвазига ундан 1 500 АҚШ доллари миқдорида пора беришини талаб қилган. Ф.Р. ўзида бунча маблағ йўқлигини, иш излаб юрганини тушунтиришга уринишига қарамай, Н.Л. ундан пора талаб қилишда давом этаверган.

Ф.Р. бу вазиятда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Ариза юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида тиббиёт ходими фуқаро Ф.Р.дан 1500 миқдоридаги АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда Бош прокурратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси томонидан Н.Л. нисбатан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168- (Фирибгарлик), 28- (Жиноят иштирокчиларининг турлари), 211- (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг