Филиппин Ўзбекистонга янги элчисини жўнатди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Филиппиннинг янги тайинланган элчиси Роберто Г.Маналони қабул қилди.
Вазир элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.
«Филиппиннинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Роберто Г. Манало жанобларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз», – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram каналида.
У, шунингдек, қабулда икки ва кўп томонлама муносабатлар юзасидан фикр алмашилганини билдириб, ўзаро ҳамкорликни барча йўналишларда кенгайтириш учун улкан имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, Ташқи ишлар вазирлиги янги тайинланган элчининг Ўзбекистон-Филиппин муносабатларида фойдаланилмаган улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиш борасидаги саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ўзбекистон ва Филиппин ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 13 апрелда ўрнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter