Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада қатор муассасалар фаолиятига рухсат берилди

Фарғонада қатор муассасалар фаолиятига рухсат берилди

Фото:«Xabar.uz»

Фарғонада вилоят коронавирусга қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш штаби ва махсус комиссия қарорига асосан 2020 йил 11 августдан бошлаб, вилоят ҳудудидаги умумий овқатланиш объектлари, жумладан, ошхона, чойхона, ресторан ва кафелар фаолиятига рухсат берилди.
 
Умумий овқатланиш шохобчалари карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиб, кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар билан таъминлаган ҳолда ўз фаолиятини қайта бошлайди.
 
Фаолиятини давом эттиришга рухсат этилган тадбиркорлик субъектларида тегишли органлар томонидан карантин талаблари, санитария-эпидемиологик қоидаларига риоя этилиши устидан назорат олиб борилади. Барча ходимлар тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, ижтимоий масофани сақлаши шартлиги белгиланган.
 
Ресторан ва кафеларда банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди ҳамда фаолиятини соат 8:00 дан 20:00 га қадар ташкил этади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг