Фарғонада киракаш аёлдан гўёки «ўч олди»
Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида 2 сентябрь куни ҳайдовчи Ў.Э ўз бошқарувидаги «Gentra» русумли автомашинасида талончиликка қўл урди.
У яшаш манзилига олиб бориб қўйишини айтиб, М.Ф исмли аёлни автомашинасига йўловчи сифатида чиқаради ва йўлда кетаётган вақтда М.Ф.га гўёки икки йил аввал йўлкира ҳаққини бермаганлигини баҳона қилиб, унинг қўлида бўлган «Samsung А-02» русумли уяли телефон аппарати, 500.000 сўм пули, тиббий ҳужжатлари ва аёллар кийими бўлган қўл сумкасини очиқдан-очиқ тортиб олиб қўйиб, Янгиобод маҳалла ҳудудига етиб келгач, М.Фни автомашина салонидан тортиб тушириб юборади ва ҳодиса жойидан қочиб кетади.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter