Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада фуқаро 17 миллионлик сўмлик қурилиш молларини ўғирлаб кетди

Фарғонада фуқаро 17 миллионлик сўмлик қурилиш молларини ўғирлаб кетди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида фуқаро битмаган бинонинг 17 миллион сўмлик қурилиш молларини яширин равишда ўғирлаб кетгани аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Ёзёвон тумани. Фуқаро D.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 21 март куни номаълум шахс Сойбўйи маҳалла ҳудудида жойлашган қурилиши битмаган биноси олдида қаровсиз қолдирилган жами нархи 17.300.000 сўмлик қурилиш молларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган С.X содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг