Фарғона – Дубай йўналишида биринчи авиақатнов амалга оширилди
Бугун, 30 октябр куни Фарғона – Дубай – Фарғона йўналиши бўйича «Ўзбекистон ҳаво йўллари» илк парвозни амалга оширди.
Руслан Мустафоев сардорлигидаги «Airbus A320» ҳаво кемаси 135 йўловчини Дубай халқаро аэропортига етказиб қўйди.
Ушбу тарихий воқеа муносабати билан тантанали маросим ўтказилди, деб хабар берди «Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизмати.
Мазкур қатновнинг очилиши «Шарқий» хаб ривожланишнинг учинчи босқичи бўлди. Фарғона водийсидан қатновларга талаб ортиб бораётганлиги сабабли Uzbekistan Airways 2022 йил январ ойида «Шарқий» хабни ривожлантиришни бошлаганди, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, Намангандан парвозлар «Full ekonom» авиаташув тамойили асосида Uzbekistan Airways Express ҳаво кемаларида амалга оширилмоқда.
Компания маълум қилишича, бугунги кунда ҳафтасига 7 марта Тошкентдан Дубайга мунтазам қатновлар амалга оширилмоқда. 2022 йил 31 октябрдан эса авиакомпания Тошкент – Шаржа – Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам қатновлар сонини ҳафтасига 3 мартагача (душанба, пайшанба, шанба кунлари) амалга оширади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter