Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фақат ширинлик эмас: тишларни кўп зарарловчи маҳсулотлар номи айтилди

Фақат ширинлик эмас: тишларни кўп зарарловчи маҳсулотлар номи айтилди

Тишларни емирадиган маҳсулот сифатида кўпроқ ширинликларни мисол қилиб келтирамиз.  Аммо олимларга кўра, айрим бошқа маҳсулотлар ҳам тишларга жиддий зарар етказишга қодир. 

Потенциал хавфли емаклар орасида попкорн мавжуд. Маккажўхори қобиғи тишлар орасига ёпишиб қолиши ва тиш гўштига жиддий зарар етказиши мумкин.

Қуритилган мевалар танага фойдали, аммо тишлар учун хавфли. Мева шакарининг юқори миқдори тишларнинг ҳолатига таъсир қилиши мумкин. Мева уруғи тиш эмалини парчалашга олиб келиши мумкин.

Сироп ёки шакар қўшилган қаҳвадан кейин оғиз бўшлиғи бир соатча тупук ишлаб чиқаришни тўхтатади. Шу вақт ичида тишлар ҳар қандай ташқи таҳдиддан ҳимоясиз бўлиб қолади. Энергетик ичимликлар ҳам тишлар учун нохуш оқибатларга олиб келади: кислота ва шакарнинг юқори миқдори тишларни жуда тез йўқ қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг