Фаластин элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади
![Фаластин элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади](https://static.xabaruz.com/crop/9/5/720_460_95_954149082.jpg)
9 феврал куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Фаластиннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Абдулла Таршаханини мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди.
Учрашувда Элчининг фаолияти давомида Ўзбекистон-Фаластин муносабатлари изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди, дейилади хабарда.
Томонларнинг ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланди.
М.Таршахани мамлакатимизда дипломатик миссиясини муваффақиятли амалга оширишда яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистонга самимий миннатдорлик билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter