«Euronews» ва «Al Jazeera» Бухородаги тадбирни ёритади
Жорий йилнинг 21-23 февраль кунлари Бухорода зиёрат туризми бўйича бирнчи халқаро форум бўлиб ўтмоқда.
Мазкур форум мамлакатнинг зиёрат туризми бўйича салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унда 120 дан ортиқ хорижий меҳмонлар, 14 та хорижий ОАВ вакиллари ташриф буюрди. Шу жумладан, дунёга машҳур, миллионлаб аудиториясига эга бўлган «Euronews» ва «Al Jazeera» телеканаллари вакиллари ҳам ташриф буюришган.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, форумда шунингдек, Миср, Россия, Покистон, Саудия Арабистони, Қатар давлатларидан ташриф буюрган ОАВ вакиллари қатнашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter