Эрон мактабларни ишга туширмоқчи. Лекин ўқувчиларнинг бўлиши мажбурий эмас

Эрон ҳукумати 16 майдан мактабларни очишни режалаштирмоқда, дея хабар берди мамлакат расмий вакили Али Рабии.
«Биз 16 майдан бошлаб барча тиббий кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда ҳамма мактабларни очишга қарор қилдик. Лекин у ерда ўқувчилар бўлиши мажбурий эмас», — деди у «IRINN» телеканали эфирида.
Эронда 19 февралда ҳукумат коронавирус ҳақида хабар бергандан бошлаб ҳозирга қадар 107,6 мингта касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, улардан 6640 нафари ўлим билан тугаган. Қарийб 86 минг киши тузалди.
Кўрилган биринчи чоралардан бири айрим ҳудудларда мактаблар ва бошқа ўқув муассасаларини ёпиш тўғрисидаги қарор бўлган. Коронавирус тарқала бошлагач бу қарор маълум муддатга бутун мамлакат бўйлаб татбиқ этила бошлаган. Бу муддат бир неча марта узайтирилган. Эрон телевидениеси ўқувчилар учун дарсларни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter