Эркинжон Турдимов лавозимидан озод этилди
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Эркинжон Турдимов 1969 йил 10 июлда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У 2018 йилдан Самарқанд вилояти ҳокими сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter