Эркинжон Турдимов вилоят шахмат федерацияси раҳбари бўлди
Самарқанд вилояти шахмат федерациясига янги раҳбар сайланди.
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов федерация раислигига, халқаро тоифадаги гроссмейстер Тоҳир Воҳидов, ёшлар ишлар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Сарвар Бобоев ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шаҳзод Эшонқулов раис ўринбосарлигига маъқулланди.
Йиғилишда 2026 йил Самарқандда ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарлик кўриш, вилоятда шахматни ривожлантириш ва оммалаштириш борасида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Тадбир якунида Будапешт шаҳрида ўтказилган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган ва фаол иштирок этган шахматчилар – Жаҳонгир Воҳидов, Афруза Ҳамдамова ва Маржона Маликовага вилоят ҳокимининг ташаккурномаси топширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайлангани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter