Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эммануэл Макрон илк бор Ўзбекистонга келди

Эммануэл Макрон илк бор Ўзбекистонга келди

Фото: Zn.ua

Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макрон расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.  

Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларда Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.  

Савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади.  

Ўзбекистон ва Франция раҳбарлари икки мамлакатнинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари иштирокидаги қўшма бизнес форуми ишида ҳам иштирок этадилар.  

Саммит якунида бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар ҳамда савдо-инвестициявий келишувлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.  

Эслатиб ўтамиз, Макрон Ўзбекистондан аввал Қозоғистонга ташриф буюриб, Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг