Эҳтиёт бўлинг, селфи умрингизга зомин бўлмасин!
Франциянинг Лион шаҳрида селфига тушиш учун кранга чиқмоқчи бўлган аёл йиқилиб тушиб ҳалок бўлганидан сўнг селфи ҳалокатлари яна кун тартибидан ўрин олди, дея хабар беради «Euronews.com» сайти.
Биргина 2017 йилнинг сўнгги чорагида 137 киши селфи туфайли ҳаётдан кўз юмган. 2018 йилнинг ўтган даври билан қўшиб ҳисоблаганда, бу кўрсаткич 200 дан ошиб кетади.
Статистик маълумотларга кўра, селфига тушмоқчи бўлиб юқорига тирмашган кишилар кўпроқ ҳалок бўлишар экан. Кейинги ўринларни чўкиш ва поезд уриб кетиши ҳолатлари банд қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter