Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди
Канаданинг INRS Energie Materiaux Telecommunications Тадқиқотлар маркази муҳандислари бир сонияда 156,3 триллионта кадр олувчи дунёдаги энг тезкор камерани ишлаб чиқишди.
«SCARF» деб номланган камера сониянинг квадриллион улуши — фемтосекундлар ичида содир бўладиган ҳодисаларни, масалан, зарба тўлқинларининг моддалар ёки тирик ҳужайралар орқали тарқалишини ўрганиш имконини беради.
Камеранинг ишлаш тамойили суратга олинаётган воқеа ёки объект орқали ўтаётган лазер ёруғлиги ултрақисқа импулсларидан фойдаланишга асосланган. Импулслар рангли гаммалар бўйлаб ўтгани боис ўта қисқа вақт оралиғидаги ўзгаришни ёзиб олиш мумкин.
SCARF тизимлари орқали олинган видеоларга маиший фойдаланишда эҳтиёж бўлмаслиги мумкин, аммо у физика, биология, кимё, материалшунослик ва муҳандислик фанларида ўта тез юз берувчи ҳодисаларни ўрганишда янги кўмакчига айланиши эҳтимолдан холи эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter