Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дубляж устаси Санжар Саъдуллаев вафот этди

Дубляж устаси Санжар Саъдуллаев вафот этди

Замонавий «дубляж қироли», ўзининг ширали овози билан киномухлислар меҳрини қозонган Санжар Саъдуллаев 67 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га унинг шогирди маълум қилди.

Санжар Саъдуллаев Тошкент Давлат театр ва санъат олийгоҳининг «Драма ва кино актёри» бўлимини тамомлаган.

Дубляждаги фаолияти давомида кўплаб Болливуд ва Ҳолливуд юлдузлари, Туркия ва Корея сериалларидаги актёрларни «ўзбекча гапиртирган».

«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг